Арисда яшовчи 19 ёшли йигит Аскар Адбихалик портлашлардан 80 нафар болани қутқариб қолган. «Nur.kz»нинг хабар беришича, у шаҳарда портлашлар бошланиб ёнғинлар юзага келганда болаларни боғчадан олиб чиққан.
Аскар хавфли вазият бўлганига қарамай, «Газель» машинасида болаларни шаҳардан олиб чиқиб кетган. Унинг айтишича, болалар «Газель»га ўтирганида машина яқинига снаряд келиб тушган. Ҳамма қўрқиб кетган.
У аввал Чимкентга қараб йўл олган. Лекин Арис аҳолиси шу тарафга қараб шаҳарни тарк этгаётгани сабабли тирбандлик юзага келган ва йигит йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлган. «Мен Чордара шаҳрига қараб юришга қарор қилдим. Ўшу куни Арис бўйлаб ҳаракатланиш қийин ва хавфли эди», — дейди Аскар.
Изоҳ (0)