Австралияда бир неча турист кўзидан жароҳат олган манта скатига ёрдам кўрсатди, деб хабар беради «1tv.ru».
Видеодан кўриш мумкинки, бир неча киши «Денгиз иблиси» номи билан аталувчи манта скатининг олдига сузиб борган. Скат жароҳатланган — кўзининг олдига балиқчиларнинг илмоғи кириб қолган.
Туристлар ёрдам кўрсатгунига қадар скат жойидан қимирламай турган. Илмоқ олиб ташлангач, у одамларга миннатдорчилик билдиргандек, анча муддат ҳеч қаерга сузиб кетмаган.
Изоҳ (0)