Тегов қўмитаси 14 июлда Москва яқинидаги Барское-Мелечкино қишлоғида ҳалокатга учраган Robinson вертолётининг воқеа жойидан олинган видеосини тақдим этди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Ҳодиса оқибатида икки киши, хусусан, енгил авиация федерацияси раҳбари Игорь Никитин ҳалок бўлган. Айнан у Россия президенти Владимир Путинга 2012 йилда дельтапланда парвоз қилишидан олдин учишни ўргатган.
Ҳаво транспортини бошқаришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик икки кишининг ҳалок бўлишига олиб келгани юзасидан жиноий иш очилган.
Изоҳ (0)