Бугун, 15 июлда Ерда магнит бўрони кузатилади, деб хабар бермоқда «Nur.kz». Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунга Қуёшдаги кучли чақнаш сабаб бўлади.
Прогнозларга кўра, бу Ерда сўнгги 10 йилда содир бўлган магнит бўронларининг энг кучлиси бўлади. Одамларга бу ҳодиса турлича таъсир кўрсатади. Уларнинг аксарияти ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин. Айримларда уйқусираш кузатилса, айримларида уйқусизлик бўлиши мумкин.
Хабарда айтилишича, ҳатто соғлом одам ҳам магнит бўрон таъсирини сезиши, масалан, кайфият бузилиши ёки бош оғриғи кузатилиши мумкин. Бу болалар, кексалар ва ҳомиладор аёллар учун ҳам хавфли.
Магнит бўрон таъсиридан ҳимояланиш учун стресс ва ортиқча юклардан ҳоли бўлиш, тиниқиб ухлаш ва очиқ ҳавода кўпроқ бўлиш лозим.
Изоҳ (0)