Непалда кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Қайд этилишича камида 30 нафар шахс бедарак йўқолган, яна қарийб 40 киши жароҳатланган.
Непалдаги қаттиқ ёмғир 11 июлда бошланган. Табиий офат мамлакатнинг 20 дан ортиқ туманларини қамраб олган, 1,4 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида бир неча автотрассалар ёпилиб қолган. Хавфсизлик кучларининг қарийб 30 минг аъзоси зарур ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этилган.
Синоптиклар ҳудуддаги об-ҳаво душанба кунга қадар яхшиланишини тахмин қилган.
Изоҳ (0)