Тошкентнинг Миробод тумани яшаган 35 ёшли Т.Н. бошқарувидаги Matiz’ни Янги Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган MAN юк машинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.
Воқеа 13 июлга ўтар кечаси, соат тахминан 3:30 да юз берган. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси Т.Н. ва унинг йўловчиси — Юнусобод-18 мавзесида яшаган 32 ёшли Ж.З. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
«Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)