Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, бўлим республика бўйсунувидаги шаҳарларни истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимликларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вазирлар Маҳкамасида Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида бўлим ташкил этилган эди.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган янги низомда эса ушбу бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, тузилмаси белгилаб берилди. Бўлим республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилади, тадбиркорликни ривожлантиради ва тўсиқларни бартараф этади.
Изоҳ (0)