ИИВ хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 35 ёшли Ш.Э. 28 июнь куни ИИБга мурожаат қилган.
У 2019 йил февраль ойидан 27 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйидаги 52 800 долларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Э.нинг уйида ёлланиб ишлаган, Қашқадарё вилоятида яшовчи 30 ёшли У.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)