Эрон ТИВ расмий вакили Аббос Мусавий «Грейс-1» танкери Гибралтар ҳукумати томонидан қўлга олинишини қароқчилик ҳаракати деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Танкернинг қўлга олиниши қароқчиликдир. Теҳрон минтақадаги кескинликнинг кучайишига олиб келувчи бундай ҳаракатларни рад этади», — деган Мусавий. У, шунингдек, нефть ортилган кема ҳеч қайси ҳудудий сувларни кесиб ўтмаганини айтган.
Мусавийнинг таъкидлашича, Эрон танкерни озод қилиш ҳаракатларини давом эттирмоқда ва европалик дипломатлар билан мунтазам мулоқот олиб бормоқда. «Биз Лондондан нефть кемасини имкон қадар тезроқ озод қилишни талаб қилмоқдамиз», — деган ТИВ расмий вакили.
Эслатиб ўтамиз, Британия ҳукуматига қарашли Пиреней ярим оролида Панама байроғи остидаги танкер 4 июль куни қўлган олинган эди. У санкцияларни бузган ҳолда Сурияга нефть етказиб беришда гумонланган.
Изоҳ (0)