Владимир Путин томонидан қабул қилинган Россия авиакомпанияларининг Грузияга парвозини вақтинча тақиқловчи фармон бугун, 8 июлдан кучга кирди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Икки давлат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновга тақиқ Грузия авиакомпанияларига ҳам тегишли.
Москвадан Тбилисига охирги рейс 7 июль, якшанба куни кечки пайт амалга оширилди.
Маълумот учун, мазкур фармонга қадар Грузияга Россиянинг 7 та, Россияга эса Грузиянинг 2 та авиакомпанияси рейсларни бажариб келган.
Изоҳ (0)