Ҳиндистон шимолида йўловчи автобуси Агра дарёсига қулаши оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Полиция хабарига кўра, яна 16 нафар йўловчи турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Автобус Лакхнау шаҳридан Делига кетаётган бўлган. Полиция автоҳалокатда рулда ухлаб қолган деб тахмин қилинаётган ҳайдовчини айбдор деб ҳисобламоқда. Автобус тахминан 4,5 метр баландликдан тушиб кетган.
Изоҳ (0)