• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд ёшларига нима бўлди?

    Кекса аёлнинг бошига кийдирилган челак, ҳайкал устида ўтирган болалар, энди эса трамвайдаги бебошлик... «Xabar.uz» колумнисти Анвар Намозов сўнгги бир йил давомида самарқандлик ёшларнинг «шўхликлари»ни таҳлилдан ўтказди. Мақола билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин.

    Самарқанд ёшларига нима бўлди?

    Аввал йўлакда жим кетаётган кекса аёлнинг бошига ахлат челагини кийдириб, мушт туширишганди. Кейин ижтимоий тармоқларда соҳибқирон бобомиз ҳайкалига (ҳатто бошига) ўтириб туширилган фотосуратлар пайдо бўлди. Энди эса трамвайдаги йўловчиларнинг юзига қандайдир суюқликни сепишибди.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Нега Самарқанд ёшлари бу қадар бебошлик қилишмоқда? Уларни «жиловлаш» қийин бўлиб қолдими? Тарбия учун, энг аввало, ота-она масъул. Қаерга қарашяпти улар? Тарбия беряптиларми ўзи? Фаразандининг камоли учун вақт ажратишяптими?

    Мактаб, ўқув юртлари-чи? Улар жон куйдиряптими? Таълим-тарбия нечоғлик аҳамият касб этмоқда? Фойдаси борми ўзи? Агар нафи бўлса, «трамвай воқеаси» нимани акс эттиради? Фойдаси бўлмаса, шунча мутасаддилар, устоз-ўқитувчилар нега фаолият кўрсатмоқда? Эртага бундан-да катта қилиқлар, жиноятлар рўй бермаслигига ким кафолат беради?

    Умуман айтганда, ёшларнинг миясини заҳарлаётган ғалати «эрмак»лар қаердан пайдо бўлди? Наҳотки улар шу қилиғи билан ҳузурланса? Наҳотки бу ҳаракатларни қаҳрамонлик ҳисоблашса? Бошқа эрмак топилмаяптими?

    Машҳур профессор Жон Дюи: «Инсон табиатига хос чуқур интилишлардан бири унинг эътибор қозонишга бўлган саъй-ҳаракатидир», деган эди. Профессор Уильям Жеймс айтишича эса, «одамларнинг асосий хусусиятларидан бири қадр-қимматига яраша баҳоланиши учун талпинишдир».

    Хўш, Самарқанд ёшлари шу қилиқлари билан эътибор қозонмоқчими? Тутуриқсиз ҳаракатлари орқали қадр-қиммати баҳоланишига эришмоқчими?

    Ҳокимлик, Ёшлар Иттифоқи, маданият бошқармалари жиддий қараяптими мазкур масалага? Маънавият, мафкура мутасаддилари-чи? Тадбирбозлик, мажлисбозликдан қачон бўшаб, вақт ажратишади? Биламан, бу масалага кўтарилса, албатта, тадбир уюштирилиб, «тушунтириш ишлари» олиб борилади. Ваҳоланки, эскича тартиблардан воз кечмас эканмиз, ҳали-бери ижобий ўзгаришлар кутилмайди.

    Самарқанд ёшларининг сўнгги ҳаракатини бир таҳлил қилайлик! Юзига тиббий ниқоб таққан ўсмир трамвайга чиқиб, йўловчиларнинг юзига суюқлик сепган. Нега? Нима учун? Тенгқурлари билан гаров ўйнаганми у? Ахир, ўша суюқлик... кислота бўлиши ҳам мумкин эди-ку, Худо кўрсатмасин! Бу «кампаниябозлик» аъзолари саккиз нафар. Ҳаммаси мактаб ўқувчиси. Энг ёмони, орасида қизлар ҳам бор! Нақ уюшган безорилик, дейсиз!

    Русларнинг машҳур ёзувчиси Аркадий Гайдайнинг асарида соҳибқирон бобомиз номи қўйилган қаҳрамон бошчилигида ёшлар қишлоқ одамларининг оғирини енгил қилиб, турли юмушларини ими-жимида бажариб кетаверади. Ҳозирги ёшларимиз эса...

    Улар билан ҳеч ким жиддий шуғулланмаяпти. Телеканалдаги кўрсатувни тўхтатгандан кўра, ёшлар ҳаётига тийрак кўз билан эътибор қаратиш маъқул эмасми? Таассуфки, келажагимиз бўлган ёшлар ҳаётига қизиқмаётганимизга анча бўлди. Биз кўпроқ ўз ҳаловатимизни ўйлаймиз, бошқаларга нисбатан бепарвомиз. Бу лоқайдлигимиз ёшларни тобора дангаса, бекорчи, боқиманда ва шафқатсиз қилиб қўймоқда.

    Театр — тарбия ўчоғи, Беҳбудий айтганидек, ибратхона. Бироқ ёшларни театр, кутубхоналарга жалб этиш қай даражада? Бу ўриндаги ёлғон статистикадан қочиш, аниқ ишлаш фурсати келмадими? Тадбирбозлик, ҳисоботбозликдан кўра ёшлар ҳаёти, қизиқиши, дунёқарашини таҳлил қилиш, психологлар хизматига таяниш мақбул эмасми?

    Театр каби тарбия ўчоқларига ёшларни жалб этиш номигагина амалга оширилади, холос. Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр ва режиссёр Убайдулла Омон билан уюштирилган суҳбатдан бир иқтибос келтириб ўтаман.

    — Хўш, вилоят театрлари томошабинлари кимлар? — дейди у. — Улар, асосан, коллеж ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабаларидан иборат. Бугунги кунда ёшларни мажбуран театрга олиб келишади. Бу мажбурий томошабинлар спектакл давомида саҳнадаги воқеаларни кузатиш ўрнига телефонини ўйнаб ёки писта чақиб ўтиради. Шу боис мен жуда ташвишланаман. Чунки томошабинни театрга қайтариш масаласи барибир оғир муаммо сифатида қолмоқда. Санъатга қизиққан томошабин учун ўзининг эҳтиёжини қондириши йўлида бугун имкониятлар кўп. Интернет, телевизор орқали хоҳлаган нарсасини томоша қилиши мумкин. Бу эса томошабинни театрдан янада узоқлаштиради.

    Убайдулла Омоннинг гапларида жон бор. Шундай экан, театрларнинг кўр-кўрона ишлашига чек қўйиш вақти келди. Ёшларни зериктирадиган, алмисоқдан қолган спектакллар ўрнига уларни жалб этадиган, қизиқтирадиган томошаларни саҳналаштирган минг карра афзал.

    Ёшлар тарбияси ҳақида гап кетганда Миср эҳромлари деворидаги машҳур битик ёдга тушади: «Бугунги ёшлар айниб кетган». Ҳа, узоқ асрлар қаъридаги иддао шу қадар долзарбки, уни ҳар даврда қўлласа бўлади. Аммо бугунги ёшларнинг айнигани ошиб тушяпти. Улар билан жиддий шуғулланмас эканмиз, кўнгилсиз «сюрприз»лар яна бўлаверади.

    Анвар Намозов

    06.07.2019, 22:53   Изоҳ (0)   103412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамашида муқаддам судланган қайнисинглисини пичоқлаган эркак ушланди

    06.07.2019, 22:41

    Нурафшонда маст фуқаро ҳамшаҳарини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    06.07.2019, 21:55

    Абдулазиз Комилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди

    06.07.2019, 21:25

    Тошкент ҳокимлиги трамвай йўллари ўрнини таъмирлаш масаласида Автомобиль йўллари қўмитасининг корхонасидан узр сўради

    06.07.2019, 21:11

    ОТМда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имкони яратилди

    06.07.2019, 20:58

    Андижонда Ўзбекистондаги энг катта автомобиль бозори фойдаланишга топширилди

    06.07.2019, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.