Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли Р.Х. 5 июль куни маст ҳолда «Ойбек» маҳалласида ўзаро жанжал туфайли шу маҳаллада яшаган 34 ёшли О.О.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада О.О. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)