Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани «Обод» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 38 ёшли Р.Ж. 29 июнь куни соат тахминан 18:45 да уйида вақтинча бирга яшовчи қайнсинглиси, муқаддам судланган 30 ёшли Р.Ш. билан жанжаллашган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, жанжал вақтида эркак қайнисинглисига пичоқ билан жароҳат етказган.
«Натижада Р.Ш. касалхонага ётқизилиб, Р.Ж. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)