Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 6 июль куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан музокаралар ўтказди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон—Қирғизистон муносабатлари масалалари, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди ҳамда «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» шаклидаги 15-вазирлар учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашилган.
«Мулоқот давомида олий даражадаги мунтазам алоқалар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларда икки томонлама муносабатлар ва халқаро майдондаги алоқаларнинг барча масалаларига ўзаро мақбул ечим топишга имкон берувчи ижобий муҳит шакллантиргани мамнуният билан қайд этилган», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.
Қайд этишларича, вазирлар турли даражаларда бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашган.
Изоҳ (0)