Андижон вилоятининг Андижон тумани «Хартум» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 34 ёшли А.Ю. қурилиш моллари савдосига пул тикиб, юқори даромад олишни ваъда қилиб, Навоий вилоятида истиқомат қилувчи 30 ёшли С.Д.нинг ишончига кирган.
А.Ю. шундан фойдаланиб, 2017 йил августидан 2019 йил апрелига қадар С.Д.дан жами 248,83 миллион сўм пул олган, лекин ваъдасини бажармаган. ИИВ хабарига кўра, А.Ю. бу пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
С.Д. 2019 йил 5 июнь куни мазкур ҳолат ҳақида ИИБга мурожаат қилгач, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ю. ушланган. «Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)