Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизмати Торонтони Канада пойтахти деб атаб, кулгига қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Мамлакат раҳбари Канада пойтахти — Торонтода бўлиб ўтадиган Украинадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро анжуманда иштирок этади», — дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.
Кейинроқ матбуот хизмати ходимлари Торонто — Канаданинг Онтарио провинцияси пойтахти, дея ўз хатоларини тўғирлаб қўйган.
Олий Рада депутати, Украина парламентининг собиқ вице-спикери Ирина Герашенко матбуот хизмати ходимларига «ликбез» ўтаман деб, ўзи ҳам «қовун тушириб» қўйган. У бир нечта давлатларни пойтахти билан санаб, Гаагани Нидерландия пойтахти деб юборган. Билдирилган танқидлардан сўнг, Герашенко ўз айбини тан олди.
Июль ойининг бошида Зеленский Канадаги ташриф буюриб, у ерда уч кун бўлган эди. Украина президенти Канада бош вазири Жастин Трюдо, ташқи ишлар вазири Христей Фриланд, парламент аъзолари ва бошқа ишчи доира вакиллари билан учрашган эди.
Изоҳ (0)