Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кариб денгизининг Гондурас қирғоқларида омар (катта денгиз қисқичбақалари) овлаш учун мўлжалланган кема чўкиб кетиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

Атлантика Тижорат балиқчилиги ассоциацияси президенти Ричард Бониллунинг сўзларига кўра, 9 киши бедарак йўқолган деб топилгани сабабали қурбонлар сони ортиши мумкин.

Гондурас қуролли кучлари маълумотига кўра, ҳозирда кема бортида бўлган 47 кишини қутқаришга эришилган.

Мамлакат қуролли кучлари вакили Хосе Доминго Мезанинг маълум қилишича, ҳалокатга кеманинг ноқулай об-ҳаво шароитида овга чиққани сабаб бўлган. Унинг айтишича, бу воқеадан бир неча соат аввал яна бир ов кемаси ҳам ҳалокатга учраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди