Москва ва Киев ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши Украина президенти Владимир Зеленский сайловолди ваъдаларини бажаришига боғлиқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».
«Киев билан амалий мулоқот Зеленский сайловолди ваъдалари, жумладан, Донбассдаги фуқаролари билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва уларни айирмачилар дейишни тўхтатган тақдирда мумкин. Укрина расмийлари Минск келишуларини инкор этиши эмас, ҳурмат қилиши зарур», — деди Путин.
Россия президентига кўра, «Украина фуқаролари Зеленский ва унинг командасидан баёнотлар эмас, аниқ ҳаракатлар ва яхши томонга ўзгаришлар»ни кутмоқда.
Изоҳ (0)