Мисрнинг барча ҳудудида 1 августдан музей ва археологик ёдгорликлар яқинида бепул фотога тушириш ҳамда мобил телефонларга суратга олишга рухсат берилади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Бундай қарор мамлакат обидалари бўйича олий кенгаш раҳбарияти томонидан қабул қилинди. Кенгаш ушбу қадам Мисрга кўпроқ туристлар жалб этишига кўмаклашишидан умидвор бўлмоқда.
Шу билан бирга, музейлар ичида, қадимий дахмалар ва ибодатхоналарда фоточақинлардан фойдаланиш аввалгидек тақиқлаган.
Изоҳ (0)