Италиянинг Стромболи шаҳрида вулқон отилиши оқибатида турист ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлган турист Сицилиянинг Милаццо шаҳридан келган ва ўртоғи билан вулқон отилган жойда айланиб юрган 35 яшар эркак эканлиги айтилмоқда.
Ҳозирда қидирув-қутқарув бригадалари оқиб тушаётган лава туфайли қопқонга тушиб қолган яна икки сайёҳни қутқаришга уринмоқда.
Изоҳ (0)