Россиянинг Салават шаҳридаги банкдан 20 миллиондан ортиқ пулни ўғирлаб қочган кассир ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан Қозонда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волкнинг сўзларига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Мавжуд маълумотларига кўра, аёл Қозон шаҳрида ижарага квартира олиб, яшириниб юрган. Ҳозирча йўқолган пуллар топилганича йўқ ва полициячилар аёлни тергов қилмоқда.
Шунингдек, Ирина Волкнинг айтишича, айни вақтда аёлнинг турмуш ўртоғи ва қизи ҳам қидирилмоқда.
Қўлга олинган аёлга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 160-модда 4-қисми (ўзлаштириш ёки растрата) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Банкдаги ўғирлик жорий йилнинг 27 май санасида содир бўлган эди. Аёл ишдан сўнг офисдан катта сумка билан чиқиб кетган. Кейинроқ, банкдан 23—25 миллион рубль йўқолгани маълум бўлган.
Изоҳ (0)