Вертолёт Багама оролларига қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Қайд этилишича, вертолёт парвозга кўтарилганидан сўнг аввал радардан йўқолган, сўнг Атлантика океанига қулаган. Вертолёт бортида 7 киши бўлган. Улар орасида бойлиги 1,8 миллиард доллардан ортиқ бўлган 61 ёшли миллиардер Кристофер Клайн ҳам бор эди.
Қутқарувчилар барча ҳалок бўлганлар — тўрт нафари аёл ва уч нафари эркак жасадини топган. Айни пайтда вертолёт ҳалокати сабаби номаълум.
Изоҳ (0)