Лондон қироллик судида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси Айсултан Назарбоевни полициячига ҳужум қилишда айблашди, деб хабар беради «Газета.ru».
Судда бўлиб ўтган дастлабки эшитувдан сўнг маълум бўлишича, 28 ёшли Айсултан наркотик моддалар таъсирида бўлгани ҳолда полициячиларга қаршилик кўрсатган, улардан бирини урган ва тишлаб олган.
Қораловчи Грегор Маккинлининг айтишича, кўнгилсиз ҳодиса 3 июль куни Лондон марказида, Назарбоев балконда ўзини ўзи ўлдириш билан таҳдид қилган меҳмонхоналарнинг бирида содир бўлган.
Айбланувчи ҳозирда ҳибсда, бироқ у ўз айбини тан олганича йўқ.
Бутун эшитув давомида Назарбоев бирорта ҳам сўз айтмаган, умуман олганда собиқ президент набирасига саволлар ҳам бўлмаган.
Аввалроқ, Айсултан Назарбоев ўзини ўзи ўлдиришга урингани ва бунга тўсқинлик қилган полициячига жароҳат етказгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)