Ливан шимолида жойлашган Бахун шаҳридаги АЁҚШ портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафари турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш икки қаватли бинони вайрон қилган, унинг биринчи қаватида АЁҚШ бўлган. Жабрланганларнинг бир нечатаси оғир аҳволда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш зарбидан яқин атрофда жойлашган бино ва дўконлар ҳам жиддий зарар кўрган.
Ўт очирувчилар портлашдан сўнг юзага келган ёнғинни ўчиришга эришган. Ҳозирда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)