Disney фильм студияси аниматори Милтон Квон 105 ёшида Қўшма Штатларининг Калифорния шаҳрида вафот этди деб хабар беради «ТАСС»
У Disneyнинг «олтин давр»ида (1937—1970) ишлаган сўнгги ижодкорларнинг бири бўлган. Унинг ўғли Майк Квон сўзларига кўра, отаси «ўлимигача чизишни давом эттирган».
Квон ишлаган анимацион фильмлар қаторига «Фантазия» ва «Дамбо» каби Disney мультфильмлари ҳам киради. Бундан ташқари у актёр сифатида «Тезлик» ва «Қудратли Ренжерлар» каби бир қатор фильм ва телесериалларда суратга тушган.
Изоҳ (0)