Қозоғистон парламенти сенати пленар йиғилишида Чимкентдан сенатор этиб сайланган Ойгул Капбарова қасамёд қилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.
«Сафимизга Қозоғистон жанубидан чиройли аёл келиб қўшилди. Улар аёл кишини сенатор сифатида юбориш ҳақидаги тилагимизни қабул қилди. Бунинг учун Чимкент акимати ва кенгашига миннатдорлик билдирамиз», — деди сенат спикери Дариға Назарбоева.
Назарбоевага кўра, Чимкентда қозоқ ва рус тилларида чиқадиган икки газета раҳбари бўлган янги сенатор ижтимоий-маданий ривожлантириш ва фан қўмитасида ишлаш истагини билдирган.
Изоҳ (0)