Афғонистонда жангариларнинг назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилиши оқибатида камида 24 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, ҳужум Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Бағлон вилоятининг Нахрин туманида содир бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
«Толибон» жангарилари Нахрин туманидаги ҳарбий назорат-ўтказиш пунктига ёпирилма ҳужумни бугун тонгда бошлашди. Унинг оқибатида 24 киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши яраланди», — деди туман раҳбари Фазлудин Муродий.
Изоҳ (0)