АҚШ биринчи бор Қатардаги Аль-Удейд авиабазасига қирувчи самолётларнинг бешинчи авлодига кирувчи F-22 самолётларини жойлаштирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, мазкур турдаги самолётлар Қатар ҳудудида Америка кучларини ҳимоя қилиш мақсасдида жойлаштирилган.
Аль-Удейд АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий базаси ҳисобланиб, у ерда бир неча минг америкалик ҳарбийлар мавжуд.
Қирувчи самолётларнинг жойлаштирилиши АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви фонида содир бўлмоқда.
Изоҳ (0)