Ҳиндистон ғарбидаги Пуна шаҳрида 23 метрлик деворнинг қурилиш бараклари устига қулаши оқибатида 16 нафар ишчи ҳалок бўлди. «ТАСС» хабар беричиша, воқеа 29 июнь куни содир бўлган.
Маълум бўлишича, кўп қаватли уйларни ўраб турувчи девор ишчилар яшаган тунука бараклар устига қулаган. Деворнинг қулашига кучли муссон ёмғири сабаб бўлган.
Хабарда айтилишича, қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Вайроналар остида яна одамлар бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)