Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Facebook’даги саҳифасига Украина конституциясининг комиксини жойлаштирди.
Зеленскийнинг ёзишича, мазкур ташаббус «Основи» нашридан чиққан. Конституциянинг комиксларда ифодаланиши 4 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Illyустрациялар ёрдамида болаларга Украина фуқароларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтириб берилади.
Аввалроқ, Зеленский мамлакат аҳолисини Конституция куни билан табриклаб, барчани флешмобда иштирок этишга чорлаган эди. Унга кўра ҳар бир фуқаро Украина қомусидаги ўзига ёққан моддани видеоролик сифатида ёзиб олиб, тарқатиши керак. Зеленскийнинг ўзи 3-моддани танлаган. Унда «Инсон ҳаёти ва соғлиғи, шараф ва қадр-қиммати, дахлсизлиги ҳамда хавфсизлиги Укаринада энг олий ижтимоий қадрият сифатида қаралади», дейилган.
Президент мазкур флешмобда Украина депутатларидан иштирок этмасликни сўраган. «Уларнинг энг яхши кўрган моддаси бу — 80. Дахлсизлик ҳақидаги», — дея ойдинлик киритади Зеленский.
Изоҳ (0)