Ижтимоий тармоқларда Ан-24 самолётининг Нижнеангарск аэропортида авариявий қўниши акс этган видео пайдо бўлди. Meduza’нинг ёзишича, видеони самолёт салонидаги йўловчилардан бири олган ва ўзнинг Instagram саҳифасига жойлаган.
Бортида 43 нафар йўловчи бўлган «Ангара» аэропортига қарашли Ан-24 самолёти 27 июнь куни Нижнеангарскда фавқулодда қўнган. Маълум бўлшича, самолёт аэропортдан кўтарилиши билан двигателлардан бири ишдан чиққан. Шу сабабли экипаж орқага қайтишга қарор қилган.
https://www.instagram.com/p/BzMy8o1B3mG/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_video_watch_again
Қўниш вақтида самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва тозалаш қурилмалари биносига келиб урилиб, ёниб кетган. Барча йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. Жабрланган етти нафар йўловчи касалхонага юборилган.
Самолёт деярли бутунлай ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида командир ва экипаж бортмеханиги ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)