Ижтимоий тармоқдарда Арисда кекса аёл фургонга чиқиб олиши учун қутқарувчи елкасини тутиб тургани акс этган суратлар кенг тарқалмоқда, деб ёзади Tengrinews.
Хабарда айтилишича, сурат Instagram ижтимоий тармоғида 56 мингта лайк (ёқди) ва мингдан ортиқ ижобий изоҳлар тўплаган. Суратда қутқарувчилар кекса аёлни машинага кўтараётгани ва Арисдан Чимкентга эвакуация қилаётгани акс этган.
Ўз навбатида Туркистон ҳокими Сакен Калкаманов ўзининг Facebook’даги саҳифасида суратдаги қаҳрамон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси лейтенанти Бексултан Ибадуллаев эканлиги, у Арисдаги эвакуация пайтида 15 нафар кексаларга елка тутиб турганини айтган.
Изоҳ (0)