АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот ва улар орқали солиқ тўловчиларга Россия президенти Владимир Путин билан G20 саммитида нима ҳақида гаплашишини билиши шарт эмас, деган фикрда.
«Лига Новости»нинг ёзишича, vox.com сайтидан бўлган журналист Аарон Рупар Оқ уй эгасининг бундай саволга жавоб беришдан ўзини олиб қочгани акс этган видеони эълон қилган.
Мухбир Трамп суҳбат чоғида 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашув мавзусини кўтаришига қизиққан. «Ўртамизда жуда яхши суҳбат бўлади. Унга нима дейишим билан эса ишингиз бўлмасин. Кейинги савол!» — деб жавоб берган Трамп.
https://twitter.com/i/status/1143941513195524096
Изоҳ (0)