Wikipedia интернет-энциклопедиясининг ишида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда таниқли интернет-ресурслар фаолиятини кузатиб борувчи Downdetector сервиси маълумотларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Узилишлар аввалига АҚШнинг Шарқий қисмида кузатилган. Ҳозирча асосан АҚШ, Буюк Британия, Дания, Германия, Европанинг бир қатор давлатлари ҳамда Россия аҳолиси кузатилаётган носозликлардан шикоят қилмоқда.
Аксарият фойдаланувчилар сайт ишидан (86 фоиз) нолиётган бўлса, қолган қисми (13 фоизи) авторизациядан ўтишда узилишлар кузатилаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)