АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон етакчиларини «худбин ва аҳмоқ» деб атади, дея хабар беради «Газета.ru».
Трампнинг сўзларига кўра, агарда Эрон етакчилари АҚШ билан янги битим тузишдан бош торца улар «худбин ва аҳмоқ» бўлади.
Шунингдек, АҚШ президенти Эрон иқтисодиёти фалокатли ҳолатда эканлигини қўшимча қилган.
Дональд Трампнинг қайд этишича, Эрон ҳукуматида ушбу масалани «тезкорлик билан ёки 10 йилдан сўнг» ҳал этиш имкони мавжуд.
Изоҳ (0)