Бурятияда Ан-24 самолёти учиш йўналишидан чиқиб кетиб Нижнеангарскга қўнганда ёниб кетди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Бурятия ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, экипаж аъзоларининг икки нафари ҳалок бўлган. Самолёт Улан—Удэ—Нижнеангарск—Иркутск йўналишида парвозни амалга ошираётган бўлган.
Ҳодиса вақтида самолёт бортида 47 киши бўлган, уларнинг етти нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)