Пентагон вакили Жонатан Хоффман агарда Туркия Россиянинг C-400 комплексларини сотиб оладиган бўлса, F-35 қирувчи самолётларисиз қолишини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг C-400 комплексларини харид қилиши F-35 дастурига мувофиқ эмас.
Шунингдек, Хоффманнинг қўшимча қилишича, Пентагон раҳбари Марк Эспер бу ҳақда Туркия томонини огоҳлантирган.
Июнь ойининг ўрталарида АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари 26 нафар туркиялик ҳарбий хизматчини F-35 қирувчи самолёти билан ишлаш дастуридан четлатган эди.
Изоҳ (0)