Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги Митига аэропортида Ан-124 оғир ҳарбий-транспорт самолёти портлатиб юборилди, деб хабар берди The Libya Times.
Ҳодиса тафсилотлари ошкор этилмаган, бироқ самолётга артиллерия снарядлари тушгани кўриниб турибди.
Нашрнинг қайд этишича, шу тарзда «ал-Богра» номини олган қуролли гуруҳ аэропорт ҳудудидаги қамоқхонада сақланаётган юзлаб жиҳодчиларни озод этишни талаб қилган.
Изоҳ (0)