Грузиянинг Georgian Airways авиакомпанияси одатий тартибда Россия шаҳарларига парвоз қилмоқда, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Грузиянинг яна бир авиакомпанияси — MyWay Airlines ҳам чипталар сотувини чеклагани йўқ.
«Янги тақиқ Россия авиакомпанияларига ҳамда Россиядан Грузияга парвозларга тегишли. Шунинг учун биз одатий жадвал бўйича учишни давом эттирмоқдамиз. Чипталарни чекланмаган миқдорда сотиб олиш мумкин. Агар қандайдир ўзгаришлар бўлса, бу ҳақда маълум қиламиз», — дейди Georgian Airways авиакомпанияси вакили.
Аввалроқ, Владимир Путин Россия авиакомпанияларига жорий йил 8 июлидан Грузияга йўловчи қатновини вақтинча ман этувчи фармонни имзолаган эди. Фармон «миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида» қабул қилинган. Тақиқ қанча давом этиши номаълум
Изоҳ (0)