Хитойнинг Чунцин шаҳрида йўлтанламас пиёдаларга бориб урилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 22 июнь куни кечки пайт рўй берди. Эркак тор кўчадан кетаётиб, бир неча машина билан тўқнашди ва йўлидан чиққан 20 нафарга яқин кишини уриб юборди.
Юз берган ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Яна 10 киши жароҳатланди.
Ҳайдовчи воқеадан кейиноқ қўлга олинди. Полиция у ўта маст ҳолатда бўлганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)