Эрон расмийлари мамлакат Мудофаа вазирлигига ишлаган ва АҚШ Марказий разведка бошқармаси фойдасига жосусликда айблаган Жалол Ҳожизаварни қатл этди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳукм Караж шаҳри қамоқхонасида ижро этилди.
Тергов давомида гумонланувчи пул эвазиган МРБ учун жосуслик қилганини тўлиқ тан олди. Унинг уйидан жосуслик қурилмалари топилди.
Ҳожизаварнинг собиқ хотини ҳам бу фаолиятга алоқадор деб топилди ва унга 15 йил қамоқ жазоси берилди.
Изоҳ (0)