Хитойнинг кема қурувчи корпорацияси дунёдаги илк нефть-газ супертанкерини буюртмачига етказиб берди, деб хабар берди «Вести.ru».
Кеманинг юк сиғими ҳажми 310 минг тоннани ташкил этади.
«Кайчжен» кемаси Хитой шимоли-шарқидаги Далянь порт шаҳрида қурилган бўлиб, у инсон аралашувисиз бошқариш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозланган.
Кема реал ҳаётга максимал яқин шароитларда, хусусан очиқ денгизда муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилди.
Танкер олтинчи авлод юк ташувчиси ҳисобланади ҳамда Хитой кема қурувчи корпорацияси томонидан қурилган 97-супертанкер ҳисобланади.
Изоҳ (0)