АҚШнинг Невада штатида хавфли ашёлар ва қурол ортган поезд издан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 19 июнь куни тонгда рўй бергани, жами 22 та вагон издан чиққани билдирилмоқда.
Полицияга кўра, поездда аммоний нитрати, гранаталар, ўқ-дорилар ва ўқотар қурол олиб кетилаётганди. Қурол-аслаҳа ортилган вагонлар таркибнинг охирида бўлган ва улар қуламаган.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл яқинидаги шосседа автомобиллар ҳаракати 1,5 соатга тўхтатиб қўйилди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Авария сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)