Ҳимолай тоғидаги музликларнинг эриши ХХ асрнинг охирига қараганда икки баробар тезроқ эримоқда, деб хабар беради «Korrespondent.net».
«Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, сўнгги 40 йил ичида Ҳимолай тоғида анча музликлар эриб кетган, жумладан, музларнинг XXI асрда эриш тезлиги ўтган асрнинг охирига қараганда икки маротаба тезроқ амалга ошмоқда», — дейилади Science Advences журналида эълон қилинган мақолада.
Тадқиқот натижаларига кўра, Ҳимолай тоғидаги музликларнинг эриш тезлигига минтақада ҳаво ҳароратининг исиб кетгани сабаб бўлиши мумкин.
Маълум бўлишича, 2000—2016 йиллар оралиғида ўртача ҳаво ҳарорати 1 даража Цельсийга кўтарилган.
Изоҳ (0)