Тошкентнинг Учтепа туманида яшовчи 17 ёшли В.Ф. исмли қиз 13-даҳада яшовчи 38 ёшли Е.Е. исмли аёл хонадонида ўғрилик қилди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, қиз хонадонга калит танлаш йўли билан кириб, умумий қиймати 9 200 доллар бўлган 2 турдаги заргарлик буюмлари ва Samsung телефонини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида В.Ф. ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)