• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қибрайда яшовчи фуқаро собиқ рафиқасини ўлдириш учун 1500 доллар эвазига киллер ёллади

    Олий суд матбуот хизмати собиқ рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллаган фуқаро ҳақидаги мақолани эълон қилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қибрайлик Гулноза Халилова (исм-шарифлар ўзгартирилган) Мансур Шоқаҳҳоров билан 2002 йилда турмуш қурди.

    Турмушлари давомида улар 3 фарзандли бўлди ва ҳаммаси рисоладигидек эди.

    Нима бўлди-ю, кунлардан бир куни ўрталарида жанжал чиқди ва орадан 9 йил ўтиб, ажрашишга қарор қилишди. 2011 йили расман ажрашишди. Бироқ кўришиб туришди, ҳатто бирга яшашди.

    М.Шоқаҳҳаров 2011 йил бошларида Россияга ишлаш учун кетди. Орадан 6 ой ўтиб, Мансур собиқ хотинини Россияга ишлагани таклиф этди.

    - Кел, бу ерда сенга иш бор, мўмай пул ишлаб топамиз, - деди.

    Гулноза дарҳол рози бўлди. Болаларини онасиникида қолдириб, Россияга равона бўлди.

    Қарангки, собиқ эр-хотин Россияда ҳам бирга яшади. Мансур автомашина тузатиш ишлари билан шуғулланарди.

    2014 йилда Гулноза Ўзбекистонга қайтди. Фарзандлари билан қайнонасиникида яшай бошлади.

    У кетгач, эри ўша тарафларда андижонлик Сайёра исмли қиз билан танишиб қолди. Учрашиб туришди. 2015 йил август ойида бирга юртга қайтишди.

    Мансур Сайёрага расман уйланди. Кўп қаватли уйлардан бирида яшай бошлашди. Ўрталарида бир фарзанд дунёга келди.

    М.Шоқаҳҳаров юртга қайтгач, хусусий фирмалардан бирида раҳбар бўлди. Ишлари анча юришди.

    Гулноза ҳамон қайнонасиникида яшар, эрининг иккинчи хотини билан яшаши унга алам қиларди.

    Ўзаро жанжаллардан чарчаган қайнона Гулнозага уйдан чиқиб кетишни талаб қилди.

    - Қаерга ҳам борардим, уйим бўлмаса, уй олиб беринглар чиқиб кетай, - ялинди келин.

    - Ҳеч қандай уй йўқ сенга, туёғингни шиқиллат, бу уйдан йўқол! -бақирди қайнона.

    Гулноза собиқ эридан уй олиб беришини талаб қила бошлади.

    Мансур ҳозирча бунинг имкони йўқлигини баҳона қилди.

    Аммо собиқ хотин Мансурнинг 6 сотих уй сотиб олиб, у ерда иккинчи хотини Сайёра билан яшаётганини биларди.

    Жанжаллардан безган ўғил ва она Гулнозани қурилиши тугалланмаган бир хонали уйга чиқариб юборди.

    Гулнозанинг айтишича, уй жуда хароб аҳволда эди ва газ ҳиди анқирди.

    Гулноза бу уйда яшай олмади. Яна қайнонасининг уйига қайтиб борди.

    Мансур унга уй сотиб олиб беришни ваъда қилди. Ахир ўртада 3 нафар фарзанди бор. 2019 йил бошларида Гулнозани яна ўша қаровсиз бир хонали уйга юклари билан келтириб ташлади.

    Газ ҳиди Гулнозани касал қилди. Ўша куни Мансурга қўнғироқ қилди.

    Бу газ ҳиди сенинг ўлишинг учун чиқиб ётибди, - деб алоқани узди Мансур.Сўнгра Гулноза нима қилишини билмай туман хотин-қизлар қўмитасига қўнғироқ қилди... У ердан вакил келди, аммо бирор тайинли иш бўлмади. М.Шоқаҳҳаров эса собиқ хотинидан қутулиш йўлларини қидирди.

    Ўз қўлида ишловчи Бобур Жўраевни қотилликка ёллади.

    Б.Жўраевнинг судда берган кўрсатмасида муқаддам судланиб чиққани, чилангар экани, бир муддат Шуҳрат исмли шериги билан Мансурнинг уйида ишлаганлиги, бир куни у билан бўлган суҳбатда турмуш ўртоғини ўлдириб юбориши эвазига пул таклиф қилганлигини айтиб берди.

    Яъни бир куни Мансур устани чақириб: - Ишласангиз ҳам, ишламасангиз ҳам, мен сизга ойлик чиқариб бераман, фақат анави ишни амалга оширмасак бўлмайди, - деди.

    -Ниятингиз жиддийми?-Шундай! - деди бошлиқ.

    Орадан 3—4 кун ўтиб, раҳбар яна қўнғироқ қилди ва ўша ишни амалга оширишни эслатади. Мансур сўзида қатъий туриб олган, тезроқ биринчи хотинидан қутилишни истарди. «Қилган жиноятимизнинг умуман ҳиди чиқмаслиги керак», - деди у қатъий.

    «Хизмат ҳақим нима бўлади?»,  - сўради чилангар.

    Мансур аввалига 2 000 АҚШ доллари беришни ваъда қилди, кейин ваъдасини ўзгартириб, 1 500 АҚШ долларига туширди.

    Уни ҳам бўлиб-бўлиб беришини айтди. Чилангар илгари қамалиб чиққан, табиийки, яна қамоққа тушишни истамасди. Бу ёқда бериладиган пул ҳам «ҳалигидақа».

    У ўйлаб кўриб, 11 февраль куни эрталаб, тўғри Тошкент вилояти ИИБга бориб, Мансурнинг одам ўлдиришга буюртма берганлиги ҳақида ариза ёзиб берди.

    Тезкор гуруҳ ишга киришди. Чилангарга овоз ёзувчи мослама берилди.

    Фирма раҳбарига гўёки чилангар ишни дўндиргандай қилиб кўрсатилди. Гулноза Халилова «ўлдирилди».

    Мансур ва чилангар Салар шаҳарчасида учрашишди. Мансур Шоқаҳҳоров дастлабки 400 минг сўм пулни устага бераётган пайт қўлга олинди...

    Судланувчи Мансур Шоқаҳҳоров ЖКнинг бир неча моддалари билан айбли деб топилиб, 8 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Тайинланган жазони умумий тартибли калонияда ўташ белгиланди.

    17.06.2019, 15:04   Изоҳ (0)   39517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқароларини юқумли касаллик тарқалган Биҳар штатига бормасликка чақирди

    17.06.2019, 14:19

    Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ортди

    17.06.2019, 13:59

    Давлат хизматлари агентлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

    17.06.2019, 13:57

    Депутатлар фикри: Мактабларга пуллик қабулларнинг жорий қилиш Конституцияга зид!

    17.06.2019, 13:40

    Бектемир туманидаги автотураргоҳда ёнғин содир бўлди

    17.06.2019, 13:30

    Тошкентдаги Амити университетига ректор тайинланди

    17.06.2019, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.