• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар фикри: Мактабларга пуллик қабулларнинг жорий қилиш Конституцияга зид!

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров ва Расул Кушербоев Конституция ва қонун нормасига зид ҳужжатлар қабул қилинаётганига эътироз билдирмоқда, деб ёзади ЎзА. Депутатларнинг фикрлари қуйида тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    • Биринчи эътироз: тегишли мактабга қабул қилиш фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши. Бу ахир, халқнинг яқинини узоқ, енгилини оғир қилиш эмасми?

    • Иккинчи эътироз: Мактабларга ҳудудларнинг бириктириш бўйича бирор бир мезонларни белгиламасдан туриб, ҳокимликларга умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни тасдиқлаш ваколатини беришнинг нима кераги бор?

    • Учинчи эътироз: Нима учун асосий квотага таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонларда яшовчи болалар тўлиқ ва тўғридан-тўғри киритилмаяпти?

    • Тўртинчи эътироз: Нима учун 6 ёшга тўлган, бироқ, тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўлмаган болаларни асосий квота асосида бепул асосда қабул қилиниши назарда тутилмаган? ...Булар амалдаги Конституция ва қонун нормасига, умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом талабларига зидку?

    • Бешинчи эътироз: Нега, тегишли умумтаълим муассасасига йўлланмага эга ва боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) болани тегишли умумтаълим муассасасига қабул қилиниши шарт эканлиги ва ҳеч қандай асосда бундай болаларни мактабга қабул қилишни рад этиш мумкин эмаслиги кўрсатиб қўйилмаган?

    • Олтинчи эътироз: Тошкент шаҳрида тўлов эвазига бир қатор мактабларга қабул қилиниши белгиланган бу тартиб жамиятда аҳолини бой ва камбағалга ажратишнинг ҳукумат ҳужжати билан қўллаб-қувватланган ошкора кўринишига олиб келмайдими?

    Ҳаммамиз гувоҳи бўлаётганимиздек, сўнгги вақтларда эълон қилинаётган янги қонун ва қарорлар аҳоли, жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамалари бўлиб ўтмоқда. Бунда оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидения, босма нашрлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўрни жуда катта бўлаётганлигини ҳам эътироф этиш зарур.

    Таълимда коррупциянинг олдини олишми ёки така бўлсин, сут берсинми?

    Энг муҳими, бу каби муҳокамалар жараёнида халқимизнинг билдираётган ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ҳужжатлар бўйича, ваколатли давлат органлари томонидан ушбу эътирозларни ўринли деб топиб, тегишли норматив ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги, албатта, жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлардан дарак беради.

    Лекин, халқнинг эътирозига сабаб бўладиган қарорларнинг қабул қилинишига йўл қўймаслик, аҳолининг бу каби ҳақли эътирозини уйғотадиган қарорлар қабул қилинишини олдини олиш яна ҳам яхшироқ бўлар эди, албатта.

    Бироқ....

    Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 7 июнда эълон қилинган «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги №-469 сонли қарори кўпчилик фуқароларимизнинг эътирозларига, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди. Ушбу Вазирлар Маҳкамасининг қарори юзасидан кўплаб юртдошларимиз, сайловчиларимиз ўзларининг эътирозларини билдириб, ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдалар.

    Хўш,ушбу қарорда нималар кўзда тутилган ва эътирозларга нималар сабаб бўлди?

    Аввало, ушбу қарорда 2019—2020-ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш 2019 йил 20 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич жорий этилиши назарда тутилган.

    Биринчи эътироз: тегишли мактабга қабул қилиш фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши назарда тутилган. Кўпчилик аҳолини яшаш манзили эса Давлат хизматлари маркази жойлашган ердан кўра ўша мактабга яқинроқ. Бироқ, нега ўша мактабга яқинроқ ердаги аҳолига асосий квота бўйича ушбу таълим муассасанинг ўзига бориб тўғридан тўғри мурожаат қилиш имконияти берилмаяпти. Бу ахир, халқнинг яқинини узоқ, енгилини оғир қилиш эмасми?

    Ушбу қарор билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари заруратга кўра тегишли йилнинг 1 январига қадар умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни тасдиқлаши белгиланган.

    Иккинчи эътироз: Мактабларга ҳудудларнинг бириктириш бўйича бирор бир мезонларни белгиламасдан туриб, ҳокимликларга умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни тасдиқлаш ваколатини беришнинг нима кераги бор? Шундоқ ҳам, ҳокимиятларга берилган ваколатлардан ноқонуний манфаатларда фойдаланилаётган ҳолатларига мисоллар етарлича эмасми? Бунинг ўрнига, таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонлар ўша умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд деб ҳисобланишини; бунда, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда акаси ёки синглиси ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш тўғри ва адолатли эмасми?

    Қарор билан қабул қилинган регламентда қабул квотаси асосий ва қўшимча квота турларига ажратилган:

    Асосий квота — туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини инобатга олган ҳолда шакллантирилади;

    Қўшимча квота — умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 августига қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилади.

    Шунингдек, ушбу регламентдаги асосий квота асосида қабул қилиш тартибига кўра умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд бўйича тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилиниши назарда тутилган.

    Учинчи эътироз: Нима учун асосий квотага таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонларда яшовчи болалар тўлиқ ва тўғридан-тўғри киритилмаяпти? Бунда бошқа тилда таълим берувчи мактабга таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлган болалар нега кўрсатилмаган?

    Мамлакат Конституциясининг 41-моддасида бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, шунингдек, амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунда Мактабнинг биринчи синфига болалар олти-етти ёшидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган (Гарчи ушбу қонун бугунги кун талабидан келиб чиқиб айтганда, янги таҳрирга муҳтож бўлсада, бу қонун ҳали бекор қилинмаган).

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги НИЗОМда, жумладан, Давлат умумтаълим муассасаларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилиши;

    Давлат таълим стандартларига мувофиқ ҳар бир шахснинг таълим ва тарбия олишдаги конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш умумий ўрта таълимнинг мақсади ҳисобланиши;

    Умумтаълим муассасаси раҳбарияти мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланиши;

    Умумтаълим муассасаларининг 1-синфига 6—7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилиниши;

    Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши белгиланган.

    Тўртинчи эътироз: Юқоридагилардан келиб чиқиб, нима учун 6 ёшга тўлган, бироқ, тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўлмаган болаларни асосий квота асосида бепул асосда қабул қилиниши назарда тутилмаган? Бу ёшдаги болаларни асосий квота асосида қабул қилинмаслиги ҳамда уларни фақат маълум миқдордаги пул эвазига қўшимча квота асосида қабул қилиниши амалдаги конституциямиз ва қонун нормасига зидку! Қолаверса, ушбу регламентдаги белгиланган бу каби қоидалар, умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом талабларига ҳам мос келмайдику?

    Регламентга кўра, болаларни умумтаълим муассасаларига йўлланмалар мавжуд бўлмаганда расмийлаштиришга йўл қўйилмаслиги ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) бола умумтаълим муассасасига қабул қилиниши белгиланган.

    Бешинчи эътироз: Нега, тегишли умумтаълим муассасасига йўлланмага эга ва боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) болани тегишли умумтаълим муассасасига қабул қилиниши шарт эканлиги ва ҳеч қандай асосда бундай болаларни мактабга қабул қилишни рад этиш мумкин эмаслиги кўрсатиб қўйилмаган? Бу каби мажбурият белгиланмаганлигидан таъмагирлик мақсадида фойдаланадиганлар топилмайдими, ахир?

    Ушбу қарор билан, 2019—2020-ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланган. Шунингдек, Регламентга кўра, қўшимча квота умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, умумтаълим муассасасининг ўқувчиларни қабул қилиш учун малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб Кузатув кенгашининг тавсияси ва умумтаълим муассасаси раҳбарининг буюртмаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруғи билан тасдиқланади.

    Олтинчи эътироз: Тошкент шаҳрида тўлов эвазига бир қатор мактабларга қабул қилиниши белгиланган бу тартиб жамиятимизда аҳолини бой ва камбағалга ажратишнинг ҳукумат ҳужжати билан қўллаб-қувватланган ошкора кўринишига олиб келмайдими? Умумий таълимнинг бепул эканлиги бўйича мавжуд Кончтитуциявий принципга ва конституциявий ҳуқуқга путур етказибгина қолмай, жамиятимизни кучли табақалаштирилишига олиб келмайдими? Бу тартиб коррупциянинг олдини олиш эмас, балки, коррупцияга йўл қўйиб келган таълим муассасалари масъулларининг ўтмишдаги ишини беркитиш ва қонунийлаштириш деганику! Аслида, бунга йўл қўйганлар қонун олдида жавоб беришлари керак!

    Бундан ташқари, ушбу рўйхатга киритилган аксарият (балки барчаси ҳам бўлиши мумкин) умумтаълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг сони ушбу муассасаларнинг қувватидан деярли икки баробарга кўп бўлиб, икки сменада ўқиш ташкил этилганку. Шунингдек, ушбу муассасаларнинг аксариятида кўплаб фан ўқитувчилари бўйича ҳам вакант иш ўринлари мавжуд. Нима учун, регламент талабларига жавоб бермайдиган, яъни, қувватидан ўқувчилари сони кўп бўлган, икки сменада ўқиш ташкил этилган ва фан ўқитувчилари бўйича ўқитувчилар етишмайдиган умумтаълим муассасалари қўшимча квота асосида қабул қилиниши мумкин бўлган муассасалар рўйхатига киритилган? Нима учун, халқимизнинг асосий квота ҳисобланадиган фарзандлари қўшимча пуллик квота асосда қабул қилинган ўқувчилар ҳисобига иккинчи сменада ўқиши керак? Бу каби ҳолатлар таълим сифатига ҳам салбий таъсир қилиши аниқку?

    Хулоса ўрнида: тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлган барча болаларни тегишли мактабга қабул қилишда аҳолига асосий квота бўйича тўғридан тўғри тегишли таълим муассасасига мурожаат қилиш имконияти бериш;

    Таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонлар ўша умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд деб ҳисобланиши; бунда, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда оиланинг бошқа фарзанлари ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш;

    Бошқа тилда таълим берувчи мактабга таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлган болалар асосий квотани ташкил этиб, бунда, тегишли таълим муассассасига энг яқин манзилдаги хонадон фарзанларига, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда оиланинг бошқа фарзанди ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш;

    Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган ҳамда тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлган барча болаларни тегишли умумтаълим муассасаларида 15 августга қадар келиб тушган аризалар асосида рўйхатини шакллантириш; бунда, синфлардаги ўқувчилар сонини 35 тадан ошиб кетишига, икки сменадан ортиқ сменада машғулотлар олиб борилишига йўл қўймасдан (кейинчалик бундай мактаблар учун қўшимча бинолар қуришни назарда тутган ҳолда), зарур ҳолларда тегишли молия бўлимлари орқали янги ташкил этиладиган синфлар бўйича молиялаштириш ишларини ҳал этган ҳолда қўшимча қабулни 31 августга қадар якунлаш. Бунда, болаларнинг яшаш манзилини тегишли мактабга қанчалик яқинлигига ҳамда устуворлик ҳуқуқига қатъий амал қилиниши шарт. Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилишни тўлиқ бепул асосда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    Сўнги сўз ўрнида: Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 10 миллионга яқин фарзандари мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизими билан қамраб олинган. Бизнинг ҳам фарзандларимиз мактабгача таълим муассасасида, умумтаълим мактабида, олий таълим муассасида таълим олмоқдалар.

    Ушбу фарзандларимиз умрининг дастлабки 20 йиллари ўзининг келажаги учун пойдевор қуриш вазифасини бажариши керак бўлган таълим муассасаларида ўтмоқда. Бироқ, мамлакатимиз таълим тизимининг барча бўғинларида порахўрлик, таъмагирлик, таниш-билишчилик каби иллатлар сақланиб қолмоқда. Бошқарув тизимида кўп ҳолларда мутлақо нолойиқ, мавжуд муаммо ва камчиликлардан бехабар ёки уларга бефарқ, салоҳиятсиз раҳбарлар ишлаб келмоқда. Мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг энг биринчи зарурий шарти бу-ўша муаммоларни мавжудлигини тан олиш бўлса, иккинчи муҳим шарт ўша муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик муҳокамалари асосида тўғри чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлгани ҳолда, аксарият ҳолларда муаммоларни йўқдек қилиб кўрсатиш, беркитиш каби ҳолатлар мавжуд. Бугунги кунда, давлат раҳбари томонидан барча соҳалардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан катта имкониятлар, ваколатлар берилмоқда. Фойдаланимаётган кўплаб ички имкониятлар мавжуд. Буларни инобатга оладиган бўлсак, таълим тизимида сақланиб қолаётган кўплаб муаммолардан келиб чиқиб, таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган барча бўғиндаги масъул раҳбарларнинг фаолиятини қониқарсиз деб баҳолаш мумкин.

    Мен, сиз ва бошқа юртдошларимиз ўз фарзандларимизнинг келажагини, ҳақиқатан ҳам, порлоқ бўлишини, уларни билимли, соғлом ва албатта, бахтли бўлишини чин юракдан истаймиз. Ушбу эзгу орзуларимизга барча фарзанларимиз учун бирдек сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўйсаккина эриша оламиз? Шундай эмасми?

    17.06.2019, 13:40   Изоҳ (0)   18549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бектемир туманидаги автотураргоҳда ёнғин содир бўлди

    17.06.2019, 13:30

    Тошкентдаги Амити университетига ректор тайинланди

    17.06.2019, 13:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    17.06.2019, 13:13

    Бухорода пора устида қўлга олинган ИИБ ходими озодликдан маҳрум этилди

    17.06.2019, 13:02

    Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан ўтказилган рейдда қоидабузар ҳайдовчилардан 1 млрд 200 млн сўмдан ортиқ жарима ундирилди

    17.06.2019, 11:32

    Бухоронинг марказий туманларида «Китобхон шаҳар» лойиҳаси доирасида китоб жавонлари ўрнатилди (фото)

    17.06.2019, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

    Дунё | 21 май, 15:00

    Ветнамлик гўзаллик танлови ғолиби фирибгарликда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 21 май, 14:50

    Хорижда ўзбек миллий таомлари ресторани очадиганларга харажатнинг бир қисми қоплаб берилади

    Ўзбекистон | 21 май, 14:31

    Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужумга тайёрланмоқда — CNN

    Дунё | 21 май, 14:10

    Коппола, Смит, Ҳадид: брендга айланган оилалар қандай пул топади?

    Лайфстайл | 21 май, 13:55

    Покистонда худкуш террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди (видео) 

    Дунё | 21 май, 13:45

    “Насаф”нинг чемпион бўлиш имконияти ошди, “Нефтчи” билан дуранг ўйнаган “ОКМК”да пасайиш — Footy Rankings

    Спорт | 21 май, 13:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.