«Наманган – Фарғона» йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилояти транспорт бошқармаси маълум қилди.
Ушбу йўналишдаги қатновлар учун 5 та Isuzu автобуси ажратилди.
Наманган шаҳри аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида яқин кунларда янги ташкил этилган «Пахталиккўл сиҳатгоҳи—Чорсу», «Аэропорт—Жаҳон бозори», «1-кичик туман—Гўзал» ва «Наманган—Ҳазратишоҳ» шаҳарлараро йўналишларига автобуслар қатновини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу билан мазкур шаҳар ва шаҳарлараро йўналишларда 15-20 минг аҳолининг эҳтиёжини қондирилишига эришилади.
Маълумот учун, май ойидан бошлаб Наманган—Андижон йўналишида ҳам автобуслар қатнови йўлга қўйилганди. Фарғонага автобус чиптаси 6, Андижонга эса 5 минг сўмдан иборат.
Изоҳ (0)