15 июнь, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-турида Қўқоннинг «Қўқон-1912» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Бобур Қосимов ўз дарвозасига гол урган бўлса, 23 ва 28-дақиқаларда самарқандликлар вакили Жасур Азимов рақиб дарвозасига пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1).
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида «Динамо»нинг бошқа бир аъзоси Миркомил Лоқаев ҳам автогол муаллифига айланди (2:2).
Шу тариқа «Қўқон-1912» ўз уйида «Динамо» билан дуранг ўйнади.
Мазкур ўйиндан сўнг Самарқанд клуби очколари сонини 15 та етказиб, мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Қўқонликлар эса 7 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Суперлига
11-тур баҳслари
15 июнь, шанба
«Қўқон-1912»—«Динамо» 2:2
Голлар: 1:0 — 21, автогол, Бобур Қосимов, 1:1 — 23, пенальти, Жасур Азимов, 1:2 — 28, пенальти, Жасур Азимов, 2:2 — 46, автогол, Миркомил Лоқаев«Қўқон-1912»: Сарвар Каримов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Шаҳбоз Эркинов, 61), Қувондиқ Рўзиев (Беҳруз Садуллаев, 72), Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқболжон Маликжонов, Темур Усмонов (Жавоҳир Эсонқулов, 46), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурматов (Амир Сафаров, 46), Бобур Қосимов, Дамир Темиров (Сирож Ҳамроев, 70), Сардорбек Эминов (Низом Норов, 90), Жасурбек Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шохруҳ Абдураҳмонов
Огоҳлантиришлар: Ҳакимхон Аъламхонов (32), Ойбек Рустамов (40), Шохруҳ Абдураҳмонов (58), Марко Милич (58)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)